Боғот туманидаги 14-мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар жамоатчилик Кенгаши ташаббуси билан ўтказилаётган “Йил аёли” миллий танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унинг иштирокчилари 9 та номинация бўйича ўзаро баҳс олиб боришди.

 Қизғин ва муросасиз кечган беллашувларда “Йилнинг энг ватанпарвар аёли” номинациясида Боғот тумани ИИБ ходимаси, катта лейтенант Зуҳра Тиллабоэва ғолиб чиқди. Шунингдек, “Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли” номинациясида тумандаги “Ўзгариш” маҳалласида яшовчи тадбиркор Роҳатжон Худайберганова, “Йилнинг энг яхши ижодкор аёли” номинациясида туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Муҳаббат Абдуллаэва, “Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли” номинациясида Рухия Сапаэва, “Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси” номинациясида “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўринбосари Наргиза Абдуллаэва, “Йилнинг энг яхши уй бекаси” номинациясида Қурбонбика Оллаберганова, “Йилнинг энг жонкуяр устози” номинациясида 36-умумтаълим мактаби директори Майсара Худайберганова, “Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси” номинациясида 3-умумтаълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Рухсора Абдуллаэва, “Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори” номинациясида туман мактабгача таълим бўлими шўба мудири Шахноза Матёқубовалар ғолибликни қўлга киритишди.   

  Танлов ғолиблари Боғот тумани ҳокимлиги томонидан “Ташаккурнома” ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

                                                                       Муродбек ЗАРИПОВ,

                                                                                    маёр.

                                                                            Хоразм вилояти.