“Намунали маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи ҳам бўлиб ўтди. Унда нафақат намунали маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари, балки энг фаол ходимлар ва жамоатчилик вакиллари орасидан ҳам номинация ғолиблари аниқланди.

Хусусан, “Энг фаол сектор раҳбари”, “Энг фаол профилактика инспектори”, “Энг фаол хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори”, “Энг намунали хотин-қизлар фаоли” “Энг фаол инспектор-психолог”, “Энг фаол пробация хизмати инспектори”, “Энг фаол патрул-пост хизмати инспектори”, “Энг фаол йўл-патрул хизмати инспектори”, “Энг фаол маҳалла фуқаролар йиғини раиси”, “Энг фаол ҳоким ёрдамчиси” ва “Энг фаол ёшлар етакчиси” каби номинация ғолиблари махсус диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланди. 

Шундан сўнг, танловнинг асосий номинацияси “Намунали маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани” ғолиблари бирма-бир саҳнага таклиф этилди. 3-ўрин Сергели тумани “Нурҳаёт” МФЙ ҳудудидаги маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани, 2-ўрин Учтепа тумани “Хуросон” МФЙ ҳудудига хизмат кўрсатувчи маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканига насиб этди. Мутлақ ғолиб – 1-ўрин эса Юнусобод тумани “Боғишамол” МФЙ ҳудудига хизмат кўрсатувчи маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканига берилди.

Энди навбат республика босқичига. Унда пойтахт миқёсида тенгсиз деб топилган номинация ғолиблари иштирок этишади.

Сарвар СОБИРОВ,

ўз мухбиримиз.

Тошкент шаҳри.