Яқинда спортнинг ушу тури бўйича Марказий Осиё чемпионти бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз вакилларидан ташқари, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон республикаларидан жами 400 нафарга яқин спортчилар иштирок этишди.

Ҳақиқий ватанпарварлик руҳида ўтган ушбу беллашувлар давомида ўзининг маҳоратини барчага намойиш этган ИИВ Малака ошириш институти тингловчилари, сафдорлар А. Соатов ва Ж. Номозов 75 ва 90 кг. вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган бўлса, И. Ортиқов 100 кг.дан ортиқ вазнда 2-ўринни, В. Омонов ва Ш. Исломов эса, 65 ва 85 кг. вазнда бронза медалига лойиқ топилди.

Бундай ютуқларга эришган тингловчилар ҳам мазкур таълим муассасаси раҳбарияти томонидан муносиб тарзда тақдирланди.

Муродхон ТЎРАЕВ,

подполковник.