Яқинда ИИВ ЖАР спорт соғломлаштириш мажмуасида спортнинг ушу тури бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилди. Унда барча вилоятлар ва Қорақалпоғистон республикасидан 800 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этишди.

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, ғолиблик учун астойидил курашган вазирлик ИИВ Малака ошириш институти тингловчиси, сафдор Ж. Бобоқулов барча рақибларини доғда қолдириб, 90 кг. вазн тоифасида 1-ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, сафдорлар Т. Мамадалиев, Э. Тилавов ҳамда О. Нарзиевлар 70, 80 ва 85 кг. вазнда иккинчи поғонани забт этган бўлса, 65 ва 75 кг. вазн тоифаларида яна тингловчи сафдорлар М. Бўриев ва Х. Ибрагимовлар бронза медали билан кифояланишди.

Шу боисдан, уларни ана шундай ғалаба билан самимий қутлаб, келгуси фаолиятларида ҳам улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Михли САФАРОВ,

ўз мухбиримиз.