Хоразм вилояти Иибда ҳафта давомида амалга оширилган профилактик тадбирлар ва уларнинг самарадорлиги таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ички ишлар органлари масъул ходимлари иштирок этишди.
Йиғилиш аввалида вилоят ҳудудида содир этилган жиноятлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари атрофлича таҳлил этилди. Шундан сўнг ҳудудларда амалга оширилган профилактик тадбирлар ва уларнинг натижадорлиги юзасидан масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди.
Тадбирда “Хавфсиз болалик” консепсияси доирасида амалга оширилаётган ишлар Тупроққалъа туманида самарали ташкил этилгани алоҳида эътироф этилди ва бу тажрибани вилоятдаги барча шаҳар ва туман ҳудудларида кенг тадбиқ этиш тавсия этилди.
Йиғилишда зиммаларига юклатилган вазифаларни бажармаган ходимларни интизомий жавобгарликка тортиш масаласи ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Хоразм вилояти.
