Жиззах шаҳрининг “Жиззахлик” маҳалласида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъулларининг аҳоли ва ёшлар учун оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди. Мазкур жараёнда Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Азизбек Ҳабибуллаэв фуқаролар томонидан ишга жойлашиш, турар жой таъмири учун маблағ ажратиш, даволаниш, ишга тикланиш, қонунбузарга нисбатан чора кўриш, ўрта умумтаълим мактаблари қаршисига светофор ўрнатиш каби қатор масалаларни ҳал қилиш чораларини белгилади.
Ўз мухбиримиз.
