Қарши шаҳридаги ҳарбий шаҳарчада вилоят ИИБ патрулъ-пост, йўл-патрул хизматлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва пробация бўлинмаларининг шахсий таркиби билан Президентимизнинг 2025-йил 14-февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий низомларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонини ўқиб-ўрганишга бағишланган семинар бўлиб ўтди. 

Ўқув семинарида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ҳарбий хизматни ўташ масалаларини янада такомиллаштириш, ҳарбий хизматчиларнинг мажбуриятларни бажариш вақтидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини, ички, гарнизон ва қоровуллик хизматларини ташкил этиш бўйича тартиб ва қоидаларни белгилаш, шунингдек, ҳарбий интизом ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш масалалари аниқ-равшан кўрсатиб берилгани айтилди. 

Семинарда Ички хизмат низоми ҳақида ўқув йиғини қатнашчиларнинг касбий билим ва кўникмалари бойитилиб, иштирокчиларнинг назарий ва амалий билимлари оширилди. Шунингдек, хизмат интизоми ва қонунчилик талаблари, Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси талабларига тўлиқ амал қилиш, коррупсия ҳолатларига муросасиз бўлиш, йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш, фуқаролар билан муомала маданияти ва бошқа қатор муҳим масалалар борасида атрофлича иштирокчиларга йўриқнома берилди.

Ўз мухбиримиз.

Қашқадарё вилояти.