Қашқадарё вилояти ички ишлар органларининг офисерлик ва сафдорлик лавозимларига танлов асосида хизматга қабул қилинган ходимлар билан бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курслари мунтазам ташкил этиб келинмоқда. 

Масъул ходимлар томонидан олиб борилаётган бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курси машғулотлари тегишли мавзулар бўйича тайёрланган ўқув материаллари ва кўргазмали қуроллар ёрдамида замонавий интерфаол методлардан фойдаланган ҳолда ўтказилмоқда. Хусусан, ўқув курсларида иштирок этаётган ходимларга “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси”, “Ўқ отиш тайёргарлиги бўйича қурол қўллаш шартлари ва ҳуқуқий асослари”, “Махсус воситалар ва алоқа тайёргарлиги”, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади, асосий вазифалари ва принсиплари” мавзулари доирасида машғулотлар олиб борилди. 

Ўқув машғулоти давомида ходимларни қизиқтирган саволларга батафсил тушунчалар берилди. 

Ўз мухбиримиз.

Қашқадарё вилояти.