Денов тумани ИИБ Эксперт-криминалистика гуруҳи катта эксперти, капитан Олимжон Ваҳобов ҳамда туман ИИБ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори, капитан Гулжамол Элмуродоваларнинг оиласи яқинда ибратли оила сифатида туман ҳокимлиги томонидан тақдирланди.
Оилабоши Олимжон Ваҳобов ИИВ
Академиясини тамомлаб, 2018-йилдан ички ишлар органларида эксперт-криминалистика йўналишида хизмат қилмоқда. У ўзининг тиришқоқлиги, касбини пухта билиши билан касбдошлари орасида ҳурмат қозонган. Ҳозирда туман ИИБ Эксперт-кириминалистика гуруҳи катта эксперти лавозимида фаолият кўрсатаётган О.Ваҳобов тезкор-тергов гуруҳи билан воқеа жойларига чиқиб, кўплаб жиноятларнинг фош этилишида жонбозлик кўрсатган. Жумладан, биргина жорий йилнинг ўтган даври мобайнида у
91 маротаба тергов ҳаракатларида фаол иштирок этган.
Капитан Гулжамол Элмуродова ҳам ҳудуддаги хотин-қизлар муаммоларини ечиш, оилавий низоларга барҳам бериш, аёллар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича кўплаб натижаларга эришиб келмоқда.
Муҳими, жуфтлик ҳам хизмат фаолиятида, ҳам оилавий ҳаётда бир-бирини тушуниб, қўллаб-қувватлаган ҳолда бошқаларга намуна кўрсатмоқда.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
ўз мухбиримиз.
Сурхондарё вилояти.
