Айни пайтда Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати алоҳида баталёни 1-отряд сафдор ходими. У хизматни «Навоий­азот» аксиядорлик жамиятининг назорат постида олиб боради. 

– Жамоамизда аёллар кўп эмас, аммо уларнинг ўрни алоҳида сезилиб туради. Навбаҳор ўз вазифасига жуда масъулият билан ёндашади, тартиб-интизомга қатъий риоя этади. Назорат постида хиз­мат қилиш ходимдан доимо эътиборли ва сергак бўлишни талаб этади. Навбаҳор қийин вазиятларда ҳам ўзини оғир-босиқ тутади. Ишчилар билан тушунтириш олиб боради, – дейди ҳамкасби, кичик сержант Обид Худойқулов. 

Лавҳамиз қаҳрамони­нинг асосий вазифаси корхона ҳудуди­га кириб-чиқаётган ходимлар ва транспорт воситаларини белгиланган тартиб асосида текшириш, олиб кириш ёки олиб чи­қиш тақиқланган қурилма ва буюмларни аниқлаш ҳамда хавфсизлик талабларига риоя этили­шини таъминлашдан иборат. Шу кунга қадар корхона ҳудудидан рухсатномасиз равишда эҳтиёт қисмларни олиб чиқишга бўлган кўплаб уринишларни ўз вақтида аниқлаб, тегишли тартибда расмий­лаштирган. У хизмати давомида сергаклиги туфайли бирор марта ҳам корхона мол-мулкининг ноқонуний олиб чиқилишига йўл қўймаган. 

Кичик сержант Навбаҳор Файзиева билимларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратади. Ҳозирда Навоий Инновациялар университетида сиртдан таҳсил олиб келмоқда. Жамоадошлари уни тиришқоқлиги, интизомли­лиги ва хушчақчақлиги боис ҳурмат қилишади. 

Маҳлиё Холова, 

ўз мухбиримиз. 

 Навоий вилояти.