ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасида подполковник Шоҳрух Мирзаэвнинг пенсияга чиқиши муносабати билан кузатув тадбири бўлиб ўтди. 

Тадбирда сўз олганлар узоқ йиллик хизмати давомида у ўзининг меҳнацеварлиги, тиришқоқлиги ва касбига садоқати билан жамоадошларига ибрат бўлгани, зиммасига юклатилган вазифаларга астойдил ёндашиб, ҳар бир топшириқни ўз вақтида адо этиб келганини алоҳида таъкидлашди. Шу билан бирга, фидойи хизматлари учун вазирлик раҳбарияти томонидан бир неча бор рағбатлантирилгани айтилди. 

Шоҳрух Мирзаэв ИИВ Академиясини тамомлаганидан сўнг пойтахтимизнинг Чилонзор тумани ИИБ Тергов бўлимида фаолиятини бош­лаган. Кейинчалик у Юнусобод тумани ИИБ Тергов бўлимида самарали хизмат қилди. Сўнгра ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармасида фао­лият юритиб, 

2021 йилдан бошлаб Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасида хизмат қилди.

 Тадбир якунида Ш.Мирзаэвга миллий тўн кийдирилиб, эсдалик совғалари топширилди.

Ўз мухбиримиз.