Фарғона вилояти ИИБ ҳамда вилоят Бандлик бош бошқармаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақида вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Меморанумда ички ишлар органлари тизимида бандлик йўналишидаги давлат сиёсатини янада такомиллаштириш, банд бўлмаган аҳолини, айниқса, ёшларни ишга жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнат муҳофазасини кучайтиришда томонларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш кўзда тутилган.

Ушбу ҳуқуқий ҳужжатда вилоят ички ишлар органлари ходимлари, ҳарбий хизматчилари, ишчи ва хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Бандлик бош бошқармаси ҳузуридаги “Ишга марҳамат” мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш маркази, профессионал таълим муассасаларида ва “уста-шогирд” усулида ўқитишни ташкил этиш ҳам белгилаб қўйилди.

Тадбирда соҳа раҳбарлари томонидан меморандумда кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш юзасидан ҳамкорликдаги ишлар келишиб олинди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.