Вилоят Иибда аёл ходималар иштирокида ҳамкорликда самарали иш олиб боришни йўлга қўйишга қаратилган навбатдаги йиғилиш ўтказилди. Унда аёл ходималар, ички ишлар ҳамда вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармалари масъуллари, Сенат аъзолари иштирок этишди.
Йиғилишда вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари – вилоят ИИБ Хотин-қизлар кенгаши раиси, подполковник Ш.Сафарова аёл ходималарнинг турли давлат идоралари ва ташкилотлар билан ҳамкорликдаги ишлари, ютуқ ҳамда камчиликлар юзасидан сўз юритди. Сўнг Сенат аъзоси, Инсон ҳуқуқлари бўйича (Омбудсман) Бухоро минтақавий вакили, профессор А.Хусейнова томонидан давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон фуқароларига йўллаган мурожаатномасида билдирилган фикр-мулоҳазалар бирма-бир тушунтирилди. Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Ф.Ибрагимова ҳамда Бухоро Муҳандислик технология институти ўзбек тили ва адабиёти кафедраси мудири, профессор Г.Юнусовалар маърузалар қилишди.
Феруза Тошева,
катта лейтенант.
Бухоро вилояти.
