ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Биринчи минтақавий ҳудуд 47-сон манзил колониясида Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари билан ҳамкорликда авторейд ўтказилди. Бундан кўзланган мақсад ходимларнинг транспорт воситаларини бошқариш чоғида қонунийликка, хизмат интизомига ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишлари юзасидан тушунчалар бериш эди.
Тадбир давомида мутахассислар ходимларга транспорт воситасини спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бошқармаслик, бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларига нисбатан хушмуомала бўлиш ҳамда йўл белгилари талабларига қатъий риоя этиш лозимлигини эслатишди. Шунингдек, уларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди.
Норбек АБДУРАҲМОНОВ,
капитан.
