Янгиариқлик П. Каромат (воқеа иштирокчиларининг исмлари ўзгартирилган) ҳамқишлоқлари Т. Гулмира ҳамда В. Салималарнинг ишончига кириб, уларга арзон нархда ўсимлик ёғи олиб беришни ваъда қилади. Унинг сўзларига ишонган аёллар 111 миллион сўм миқдоридаги пулларни беришади. Афсуски, ҳаром луқма ейишга одатланган бу фирибгар ҳамқишлоқларига ёғ маҳсулотларини бермасдан, пулларни ўз эҳтиёжи йўлида сарфлаб юборади.

  Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан П. Кароматга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

                                        Худойберган ЖАББОРОВ,

                                            “Постда” мухбири.

Хоразм вилояти.