Жорий йилнинг 22-март куни вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонаси ҳудудида унутиб қолдирилган ҳамён топиб олинди.
Ходимлар ушбу ҳамённинг эгасини аниқлаш ва унга бу шахсий мулкини қайтариш мақсадида ҳудуддаги кузатув камералари видеоёзувлари орқали ўрганиш ишларини олиб боришди. Натижада ушбу ҳамён Бангладеш давлатидан ташриф буюрган сайёҳга тегишли эканлиги аниқланиб, эгасига топширилди.
Сайёҳ ҳамёнини топиб беришда ёрдам берган вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига ўз миннатдорлигини билдирди.
Марат ХУДОЙБЕРГАНОВ,
подполковник.
Хоразм вилояти.
