Жорий йилнинг 13-март куни у-бу нарса харид қилиш учун Ҳазорасп туманидаги Универсал савдо мажмуасига келдим. Орадан бирор соат ўтгач, ичида 1.500.000 сўм бўлган ҳамёнимни йўқотиб қўйдим.
Ҳафсалам пир бўлганича туман ИИБ 5-сон ҳуқуқ-тартибот маскани навбатчисига учрашдим. Шундан сўнг вилоят ИИБ ЖХХ ЖЦБ ППХ баталёни Туманлараро 4-отряд сафдор-ходими, сафдор Иномжон Ҳайитбоев маскандаги вазиятлар марказига интеграция қилинган кузатув камералари орқали менинг мурожаатим бўйича ўрганиш ишларини олиб борди. Натижада ҳамёнимни Универсал савдо мажмуаси ҳудудидаги савдо шохобчаларидан бирида эътиборсизлигим оқибатида унутиб қолдирганим маълум бўлди.
Очиғи, мурожаатим шунчалик тез ва ижобий ҳал бўлишини кутмагандим. Бир неча дақиқалик ўрганишлардан сўнг ҳамёнимни топиб беришди. Шундай хушмуомала, касбига садоқатли юрт фидойилари борлигидан жуда мамнун бўлдим. Касбингиздан барака топинг. Доимо халқимизнинг ҳурмат-эътиборида бўлиш насиб эцин.
Гулора МАМЕТОВА,
Қорақалпоғистон Республикаси
Беруний тумани.
