Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъуллари маҳаллалар ҳудудида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашнинг “маҳаллабай” тизими бўйича тарғибот тадбирлари ўтказиб келишмоқда. Яқинда худди шундай тадбир Бухоро шаҳрининг “Наврўз” маҳалласида ўтказилди.

Тадбир давомида маҳалла ҳудудида йўл инфратузилмасидаги мавжуд камчиликлар ўрганилиб, квадратга бириктириган маъсул ходимларга келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, маҳалла ҳудудида яшовчи қўпол қоидабузарлик содир этган шахслар билан якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказди. Бундан ташқари, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш тўғрисидаги қўшма қарор бўйича маҳаллада амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, зарур тавсиялар берилди.

М.АҲАДОВ,

ўз мухбиримиз.

Бухоро вилояти.