Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-маёр Б.Мирзараҳимов Термиз халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида баталъони ҳарбий қисмида бўлиб, шахсий таркиб билан суҳбат олиб борди.
Шундан сўнг ҳарбий қисмда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди. Жумладан, муддатли ҳарбий хизматчиларнинг яшаш шароитлари, аскарлар ошхонасидаги овқатланиш тартиби ва озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолати, жанговар ва маънавий-маърифий ўқув хоналарининг янги технологиялар билан таъминлангани, кутубхонанинг адабиётлар билан бойитилгани кўздан кечирилиб, қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан кўрсатмалар берилди.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
“Постда” мухбири.
Сурхондарё вилояти.
