Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ИИВ Халқаро аэропортларда хафвсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Қарши шаҳридаги 7256-сонли ҳарбий қисмда ҳам унутулмас таассуротларга бой тарзда ташкил этилди. Эрта тонгдан барча ҳарбий хизматчилар хизматга фарзандлари билан ташриф буюришди. Болажонлар учун консерт дастурлари, батут гимнастик ўйини, шашка, шахмат, стол тенниси ўйинлари ташкил этилди. Тадбир иштирокчиларига музқаймоқлар улашилди. Тадбирда иштирок этган барчанинг кўнгли ўзгача бир қувончга, бахтга тўлди. 

Ғайратжон Самадов,

капитан.