Жорий йилнинг 2 апрел куни ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7532-ҳарбий қисм (Навоий шаҳри) Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан Очиқ эшиклар куни ўтказилди. Ундан кўзланган мақсад 2021 йил янги чақириқдаги муддатли ҳарбий хизматчилар ва уюшмаган ёшларни ҳарбий қисм ҳудуди билан таништириш ҳамда уларнинг ватанпарварлик туйғуларини янада кучайтиришдан иборат эди.
Тадбир асосан "Ватанга хизмат қилиш - юксак шараф" ва "Мен шу азиз Ватан фарзандиман" мавзулари асосида олиб борилди. Ёшлар Ватан ҳимоячилари хизмат ўташи учун яратилган шарт-шароитлар билан танишар экан, уларни ҳарбийликка бўлган ҳаваслари ошди. Айниқса, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни катта қизиқиш, завқу шавқ билан кўздан кечиришди
Кун тартибидаги "Ёш посбон" тадбири ҳам ўзгача, кўтаринкни руҳда кечди. Унда ёшлар ҳарбий хизматчиларнинг хизмат масъулияти ва юкламалари билан яқиндан танишишди. Тадбир сўнгида ўқувчи ёшлар ва муддатли ҳарбий хизматчилар ўзларининг рақслари билан барчага хуш кайфият улашишди.
Дилшод МУРТАЗОЭВ,
лейтенант.
