ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Самарқанд вилоятида жойлашган 7252-ҳарбий қисмда сайёр қабул ўтказилди.
ИИВ ХАХТБҚ қўмондони, полковник Шокиржон Худайназаров, Самарқанд ҳарбий прокурори адлия полковниги Одилжон Ўсаров ҳамда Самарқанд шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази вакиллари томонидан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларидан келиб тушган жами 72 та мурожаат кўриб чиқилди. Эътиборлиси, 60 нафар мурожаатчининг мурожаатлари жойида ҳал этилди. 12 нафарига тушунтириш ишлари олиб борилиб, назорат остига олинди.
Адиз НАРЗИЕВ,
Ҳарбий қисм командирининг
тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари,
подполковник.
