ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари тасарруфидаги Урганч шаҳрида жойлашган 7260-ҳарбий қисмда қўшин қўмондони, полковник Ш. Худайназаров ҳамда Урганч ҳарбий прокурори, адлия подполковниги У. Низамовлар томонидан оммавий сайёр қабул ўтказилди. 

Сайёр қабулда 140 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзолари иштирок этиб, ўзларининг турли муаммо, талаб ва истакларини билдиришди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган сайёр қабулда жами 54 та мурожаат қабул қилинди. Улардан 27 таси жойида ижобий ҳал этилди, 19 таси тегишли тартибда ўрганиш учун назоратга олинди. Қолган 8 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 

Журатбек ОТАЖОНОВ, 

Ҳарбий қисм командири ўринбосари, подполковник.