ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қошинларига қарашли 7259-ҳарбий қисмда аскарлар, ҳарбий хизматчилар ва фахрийлар иштирокида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда Навоий вилояти ветеран жангчи фахрийлар бўлими раисининг ўринбосари Аббос Каримов ва Навоий вилояти МИБ фахрийлар кенгаши раиси Мирзо Ашуров ҳарбий хизматчиларга ватанпарварлик, мардлик, жасорат, шунингдек, қасамёдга содиқлик ҳақида ўз ўгит ва маслаҳатларини беришди.

Тадбир якунида иштирокчилар учун ватанпарварлик тўғрисидаги видеоролик намойиш этилди.

Жўрабек Хўжаев,

подполковник.