ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Фарғона шаҳридаги 7253-ҳарбий қисмга командир тайинланди. Шу муносабат билан қўшин қўмондонининг биринчи ўринбосари – штаб бошлиғи, полковник Иқболжон Тўхтасинов мазкур ҳарбий қисмда бўлиб, янги тайнланган командир подполковник О.Ғуломовни шахсий таркибга таништирди.
Шу ўринда полковник Иқболжон Тўхтасинов вазирлик раҳбарияти ва қўшин қўмондонининг кўрсатма ҳамда талабларини яна бир бор етказиб, шахсий таркиб билан суҳбат ўтказди. Жанговар, маънавий ва маърифий соҳада олиб борилган ишларни кўздан кечириб, ҳарбий қисмда шахсий таркиб учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.
Ўз мухбиримиз.