ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий хизматчиларининг жанговар тайёргарлиги ва касбий малакасини ошириш мақсадида дала-ўқув машғулоти ўтказилди. Бунда ҳарбий хизматчилар ИИВ Малака ошириш институтига қарашли дала ўқ-отиш майдонида ПМ ва АК-74 жанговар қуроллар билан белгиланган амалий ўқ-отиш машғулотини амалга оширишди.
Машғулотлар давомида ҳарбий хизматчилар жанговар тайёргарлик бўйича эгаллаган назарий билимини амалиётда қўллаб, ўз маҳоратини намойиш этишди. Ҳар бир ҳарбий хизматчининг натижалари сарҳисоб қилинди.
Албатта, бундай амалий машғулотларни ўтказиш ҳарбий хизматчиларнинг ўқ-отар қуролга нисбатан кўникмасини ҳосил қилишга, уни жанг майдонида моҳирона қўллай олиш қобилиятини шакллантиришга ва доимий жанговар шай ҳолатда бўлишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Ў. Мусурмонқулов,
подполковник.
