Бухоро шаҳридаги 7258-ҳарбий қисмга ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондони, полковник Ш.Худайназаров ташриф буюрди. Ташриф чоғида қўшин қўмондони ҳарбий қисм ҳудудида амалга оширилаётган ишлар, ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар, жисмоний машқлар билан шуғулланиш жойлари ҳамда муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ётоқхонасини бориб кўрди ва ўз фикр мулоҳазаларини билдирди. Шу билан бирга ҳарбий қисм шахсий таркибига дунёда содир бўлаётган сиёсий вазиятлар ҳақида сўз юритиб, интизомни мустаҳкамлаш ва қонунбузарликларнинг олдини олиш ҳамда турли таваккалчиликка асосланган тотализатор ўйинларини ўйнамаслик бўйича қўшимча кўрсатма ва йўриқномалар берди.

А.ЭЛОВ,

подполковник.

Бухоро вилояти.