Болалар ва ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида доимий равишда тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларида хайрли анъана тусига кирган. Яқинда қўшин қўмондонлиги вакиллари пойтахтимизнинг Миробод туманида жойлашган 489-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлишди.
Тарбияланувчилар уларга Ватан ҳимоячиларининг машаққатли, аммо шарафли хизматини тараннум қилувчи шеър ва қўшиқларни айтиб беришди, турли саҳна кўринишлари намойиш этишди. Шундан сўнг қўшин қўмондонлиги масъуллари болажонларга Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Заҳириддин Бобур каби буюк аждодларимизнинг қаҳрамонликлари, мардлиги ва фидойилиги тўғрисида сўзлаб беришди. Шунингдек, спорт ўйинлари ташкил этилди. Тарбияланувчиларга турли-туман совғалар ҳадя қилинди.
Ўктамжон МУСУРМОНҚУЛОВ,
подполковник.
