Яқинда Поп тумани Уйғурсой шаҳарчасида жойлашган маънавият ва маърифат марказида ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7552-ҳарбий қисм қўмондонлиги, Наманган ҳарбий прокуратураси ҳамда мазкур туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, халқ банки ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида сайёр қабул ўтказилди.
Она Ватанимиз осойишталик посбонларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва уларнинг муаммоларини бартараф этиш мақсадида ташкил этилган ушбу қабулда 20 нафар ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзолари ўзларини қийнаётган масалалар бўйича мутасаддиларга мурожат этишди. Муаммоларнинг 18 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилиниб, 2 таси бўйича эса, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Михли САФАРОВ,
ўз мухбиримиз.
