Жорий йил 30-апрел куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Наманган шаҳридаги 7254-сонли ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказиш бўйича ташкил этилган 143-референдум участкасида овоз бериш жараёни бўлиб ўтди. Ҳарбий хизматчилар бу жараёнда фаол иштирок этишди. Ўзларининг фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланган сайловчилар якдиллик билан овоз бериб, мамлакат тақдирига бефарқ эмасликларини намойиш этишди.
Б. Мўнисов,
подполковник.
