Бухоро вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот гуруҳи катта инспектори, катта лейтенант У.Шукруллаев 7258-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларига “Автотранспорт воситаларини бошқараётган вақтида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда бошқариш ва хавфсизлик чораларини бажариш ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига киритилган янги ўзгаришлар” мавзусида маъруза қилди.
Тадбир сўнгида Ўзбекистон Республикаси ЙҲХББ томонидан тайёрланган “Маст ҳолатда автотранспорт воситаларини бошқариш оқибатида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари ва йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан автотранспорт воситаларини бошқариш оқибатида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари” номли видеоролик шахсий таркибга намойиш этилди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Халқаро айропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондонининг 2020-йил 28- сентябрдаги ҳамда 2021-йил 8-июндаги хизмат хатларининг ижросини таъминлаш мақсадида шахсий ва хизмат автомашинаси бор ҳарбий хизматчилардан йўл ҳаракати қоидаларидан синовлар қабул қилинди.
О. ДАГАРОВ,
подполковник.
Бухоро вилояти.
