Фарғона вилояти ИИБ ва унинг таркибий тузилмалари умумхалқ ҳашарида фаол иштирок этишди. Бинолар атрофи, ҳовли ва ариқлар тозаланди. Дарахтларга ишлов берилди, оқланди.
ИИВ Фарғона академик лисейида ҳам ушбу тадбир зўр уюшқоқлик билан ўтказилди. Ерлар чопилди, мевали ва манзаралари дарахт ниҳоллари, гул кўчатлари экилди.
Шу куни соҳада узоқ йил ишлаб, айни пайтда кексалик гаштини сураётган истеъфодаги сержант Неъматжон Раҳимовнинг ҳолидан хабар олинди. У истиқомат қилаётган Ёзёвон туманидаги ҳовли ҳашар йўли билан ободонлаштирилди.
Шунингдек, вилоят ИИБ тасарруфидаги “Юлдузча” мактабгача таълим ташкилотида ҳам ҳашар ташкил этилиб, муассаса обод ҳолатга келтирилди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
