Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъуллари йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида юк автомобиллари билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга эътибор қаратишди. Бухоро шаҳридаги йирик юк ташувчи автокорхоналарда фаолият кўрсатиб келаётган ҳайдовчилар ўртасида назорат тадбирлари кучайтирилди. Шу билан бирга, масъуллар ҳайдовчиларга йўлда ҳаракатланганда йўл ҳаракати, юк ташиш қоидаларига амал қилишлари борасида тушунтиришлар бериб ўтилмоқда.

М.АҲАДОВ,

“Постда” мухбири.

Бухоро вилояти.