Сожида (исмлар ўзгартирилган) шошиб кўчага чиқди ва манзилига тезроқ етиши учун такси тўхтатди. Оқ рангли “Спарк” келиб тўхтади ва нархни келишишгач, машинага ўтирди.
Кетаётиб, орқа ўриндиқда турган бежирим аёллар сумкасига кўзи тушди. Ҳаваси кетди. Сумкани секингина олиб, ичини қараганди, бир даста пул турибди. Сожиданинг ичи ғимиллади. Сумкани астагина қўйнига яширди ва манзилига етгач, таксичига пулини бериб, тушиб қолди.
Сумка “Спарк” ҳайдовчисининг турмуш ўртоғи Комила Оллоёровага тегишли эди. Эри уйга қайтгач, орқа ўриндиғида қолдирган сумкасини тополмаган К.Оллоёрова тезда вилоят ИИБ «102» хизматига қўнғироқ қилди. Сумка ичида жами 7750000 сўмлик 2 та тилла тақинчоқ ва 300 минг сўм пул борлигини ва уни кимдир ўғирлаб кетганини маълум қилди.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу қинғир ишни автоуловга йўловчи сифатида ўтирган, Сариосиё туманида яшовчи, Сожида Умарова содир этгани аниқланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
“Постда” мухбири.
Сурхондарё вилояти.
