2021 йилнинг 26 декабр куни ижтимоий тармоқлар орқали қора рангли “Ласетти” русумли транспорт воситаси йўлнинг қатнов қисмидаги “хурмача қилиғи” акс этган видео тарқалди. Шу куни Тошкент шаҳар ЙҲХБ томонидан ушбу ҳайдовчига нисбатан қидирув эълон қилинган ва автомашина ЙПХ инспекторлари томонидан қўлга олинган.

Аниқланишича, 2021 йил 19 декабр куни тахминан соат 02:00 ларда, 1999 йилда туғилган С. Ж. бошқарувидаги қора рангли “Ласетти”да Олмазор тумани Нурафшон-Қорасарой кўчалари чорраҳа кесишмасида йўлнинг ўртасида “дрифт” қилиб, йўл ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳаракатлар содир этган. Автомашинани текшириш жараёнида қонунда кўзда тутилмаган рухсациз товуш кучайтирувчи мослама ўрнатилгани ҳам аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан қонунда кўрсатиланидек маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Сарвар СОБИРОВ,

“Постда” мухбири.