Бугунги кунда туманда хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш мақсадида аёлларнинг оилавий шароити ва муаммоларини ўрганиб, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда самарали ишлар олиб бормоқда. Мисол учун айтадиган бўлсак, 385 нафар хотин-қизни ишга жойлаштиришда, 83 нафарига тиббий, 35 нафарига моддий, 178 нафарига психологик, 250 нафарига ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда жонбозлик кўрсатди.
Бундан ташқари, 28 нафар хотин-қизнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашган бўлса, 95 та ажралиш ёқасига келиб қолган оилаларнинг ярашишига эришди. Шунингдек, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган 192 нафар хотин-қизга ҳимоя ордери берилди. Шунингдек, ҳамкорликда олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 135 та оила яраштирилди, 57 та оиланинг низоси бартараф этилди. Ордер талабини бузган 25 нафар зўравонга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштириб, жазо муқаррарлиги таъминланди.
– Ҳаётимни касбимсиз тасаввур этолмайман, – дейди капитан Гули Очилова. – Чунки жамоамиздаги барча ҳамкасбларим менга оға-инидек бўлиб қолишган. Оиламдан эса кўнглим тўқ. Турмуш ўртоғим, Хуршид ака тушунган инсон. У киши бошқа касб соҳиби бўлса-да, хизматимни қадрлайди. Шу боис ҳам зиммамдаги вазифани, берилган топшириқларни бажаришга доимо улгуряпман.
Мирзоқул АҲАДОВ,
ўз мухбиримиз.
Бухоро вилояти.
