Наманган тумани ҳокимлик биносида ҳоким ва Ички ишлар бўлими профилактика инспекторларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Унда маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, профилактика инспекторларининг иш самарадорлигини ошириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шу билан бирга маҳалла ва кўчаларга ўрнатилган видео кузатув камераларини профилактика инспекторининг хизмат хонасига интеграция қилиш масаласи кўрилди.

Шунингдек, масъулларга маҳаллаларни жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш ва “қизил” тоифадаги маҳаллаларни босқичма-босқич “сариқ” ҳамда “яшил” тоифаларга ўтказишда биргаликда иш ташкил қилиш вазифаси юклатилди.

Ўз мухбиримиз, 

Наманган вилояти.