ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ҳамда унинг жойлардаги муассасалари томонидан ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш мақсадида қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Яқинда департаментнинг 4-минтақавий ҳудуди мувофиқлаштириш маркази ва 3-сонли Жазони ижро этиш колонияси ходимлари ҳудуддаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришдан ташқари, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали ҳовлисига ҳомийлик асосида 155 та дарахт кўчатини экишди.
Бу хайрли иш учун тиббиёт маркази филиали раҳбарияти, ходимлари ва беморлар ўз миннатдорчилигини билдиришди.
Рўзимурод ХУРРАМОВ,
подполковник.
Қашқадарё вилояти.