ИИВ Халқаро аэропортларда ҳавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Бухоро вилоятида жойлашган 7258-ҳарбий қисмда ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида Бухоро ҳарбий прокурори, адлия подполковниги М.Бозормирзаев хизматга янги келган аскарлар билан профилактик суҳбат ўтказди. Ҳарбий хизматни умумҳарбий низомлар талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўташ лозимлигини таъкидлаб, низом қоидаларини бузиш қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келишини тушунтирди.
Азамат Курбанбаев,
оддий аскар.
