Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Биринчи минтақавий ҳудуди 51-сон манзил-колониясида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш институти кафедра мудири Хайриддин Файзиев муассаса шахсий таркибига 2025-йил 13-февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1030-сон қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтирди. Бундай тадбирлар ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.          

Феруза АВАЛБАЕВА, 

маёр.