Ҳазорасп тумани ИИБ ҲПБ ходимлари томонидан аёллар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш ҳамда оилалардаги маънавий муҳитни яхшилаш, ажрим ёқасига келиб қолган оилаларга амалий ёрдам кўрсатиш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Айниқса, муқаддам судланган, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил, яшаш манзилидан узоқ муддатга хорижга кетган хотин-қизлар билан тизимли ишлар олиб бориляпти. 

– Туманимиз ҳудудидаги ҳар бир маҳалла ва хонадон “Ишчи гуруҳ” томонидан ўрганиб чиқилмоқда, – дейди туман ИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори, катта лейтенант Анапошша Қурбонова. – Мазкур ўрганишлар жараёнида хотин-қизларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш ҳамда имтиёзли банк кредити ажратган ҳолда тадбиркорликка йўналтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, ўтказилаётган тадбирлар давомида фуқароларга ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид тарғибот буклетлари ҳам тарқатилмоқда. 

Жойларда амалга оширилаётган бу каби профилактик тадбирлар натижасида, хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги оширилиб, уларнинг ҳуқуқий ҳимояси таъминланмоқда.

                                  Худойберган ЖАББОРОВ,

                                      “Постда” мухбири.