ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Қарши шаҳридаги 7256-ҳарбий қисмда пенсияга кузатув тадбири бўлиб ўтди. Унда кўп йиллар соҳада хизмат қилган катта сержант Аслиддин Нуров Қуролли Кучлар резервига бўшатилиб, пенсияга кузатилди.

Ҳарбий қисм командири, подполковник Ш.Абдураҳмонов А.Нуров хизмат фаолияти даврида ўзининг меҳнацеварлиги, тиришқоқлиги билан ёш ҳарбий хизматчиларга намуна бўлганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, тадбир давомида эндиликда фахрий ҳарбий хизматчига дўппи ва тўн кийдирилиб, хизматдош дўстлари, ёш ҳарбий хизматчилар томонидан ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.

Ўз мухбиримиз.