Пойтахтимизнинг Янгиҳаёт тумани “Чорбоғ” маҳалласида фаолият юритадиган профилактика инспектори, лейтенант Шоҳрух Амриддинов ҳушёрлиги натижасида тунги пайтдаги хизмати давомида бир жиноятни “иссиқ изида” фош этишга муваффақ бўлди. Яъни у шаҳримизда давом этаётган гиёҳвандликка қарши курашиш “долзарб” ойлик муносабати билан ўтказилаётган тадбир чоғида ўзига бириктирилган маҳалла ҳудудида жойлашган эски-туски сотиладиган бозорча ҳудудида бир шахснинг ўзини бежа тутаётганини пайқайди. Ушбу Ж.И. исмли кимса холислар иштирокида текширилганида унинг ёнидан селофан пакет ичида ўткир ҳидли, яшил рангли модда ва тиббиётда ишлатиладиган шприс борлиги аниқланади. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжат расмийлаштирилиб, ИИОФМБ навбатчилик қисмига топширилади. Қаҳрамонимиз 1994-йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Оилали бир нафар фарзанди бор.
Сарвар СОБИРОВ,
ўз мухбиримиз.
Тошкент шаҳри.
