Куни кеча Наманган вилояти ИИБ катта мажлислар залида Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан тадбир ташкил этилди. Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Адил Атаходжаэв Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёэв ва Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг соҳа ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятларни иссиқ изида фош этиш, тинчлик-осойишталикни таъминлашга ҳисса қўшаётган, фидойилик намунасини кўрсатаётган соҳа ходимларининг заҳматли меҳнатларини алоҳида эътироф этди.

 

Наманган вилояти ИИБ

Ахборот хизмати.