Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари Самарқандда ИИБ бошлиқлари оталиғида бўлган мактаблар билан танишди, дея хабар қилади Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
Унда барча таълим масканларида янги ўқув йили муносабати билан “Билимлар куни” тадбирлари ўтказилгани қайд этилган. Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Яҳёжон Абдулҳақов ҳамда Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шавкат Рахмоновлар вилоят учинcи секторлари ҳудудида жойлашган ИИБ бошлиқлари оталиғидаги мактабларда ўқувчилар учун яратилган шароитлар, мактабларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, кутубхоналар фонди, ўқув синфлар ҳолати билан танишгани ҳақида сўз юритилган.
Шунингдек, мактаб маъмурияти билан учрашиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганилиб, ўқувчиларни етарлича таълим ва тарбия олишлари учун барча шароитларни яратиш лозимлиги бўйича сектор раҳбарларига вазифалар қўйилган.
Гулноза ТУРҒУНБОЕВА,
«Постда» мухбири.
Самарқанд вилояти.
