Видеоселектор тарзида ташкиллаштирилган навбатдаги маънавият ва маърифат дарсида Бухоро вилояти ИИБ соҳавий хизматлари, шунингдек, шаҳар ва туманлар ички ишлар органларининг барча шахсий таркиби иштирок этди. Тадбирда Бухоро муҳандислик технологиялари институти ёшлар масалалари билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ш.Темиров “Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолатлари” мавзусидаги маърузаси билан шахсий таркибга зарурий маълумотларни бериб ўтди.

Сўзга чиққан маърузачи мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига давлат аҳамиятига молик масала сифатида эътибор қаратилаётгани, сўнгги беш йил мобайнида мамлакат ижтимоий-сиёсий тузумида юз берган ўзгаришлар, вужудга келаётган муносабатларни тартибга солишнинг янги ҳуқуқий асослари яратилиб, янги қонунлар қабул қилинаётганлиги ва бу ҳуқуқий ислоҳотлар изчиллик билан давом этаётганлиги, шунингдек, ҳар бир шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий демократик давлат ҳамда фуқаролик жамиятини шакллантириш Конституциямизнинг асосий мақсади эканлиги, Бош қомусимиз мустақил давлатимизнинг буюк келажаги сари интилишидаги ҳуқуқий пойдевор эканлиги тўғрисида тўхталди.

Бундан ташқари, Президентимиз илгари сурган “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” эзгу тамойилининг мазмун-моҳияти батафсил тушунтириб берилди. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Бухоро вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан жорий йилнинг 15-ноябр кунидан 28-ноябр кунига қадар ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизмат интизоми ва қонунчилик талабларини қўпол равишда бузиш билан боғлик аниқланган ҳолатлар ўқиб эшиттирилиб, вилоят ички ишлар органлари ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар белгилаб олинди.

           Ф. УСМОНОВ,

капитан.

Бухоро вилояти.