Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, суд идораларидан яшириниб юрган Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчасида турувчи, муқаддам 2 маротаба судланган, 1988-йилда туғилган Р.Ф. исмли қиз Бухоро шаҳрида ижарада яшаб келаётганлиги вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган “Қидирув” тезкор профилактик тадбирда аниқланди. Тадбир давомида у қўлга олиниб, вилоят ИИБ ППХ ва ЖЦБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.
М. АҲАДОВ,
“Постда” мухбири.
Бухоро вилояти.
