Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимларида хизмат олиб бораётган фидойи ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига саёҳат уюштирилди.
Саёҳат давомида иштирокчилар музейда сақланаётган қадимий ёдгорликлар, ҳунармандчилик намуналари, археологик топилмалар ва халқ амалий санъатига оид кўргазмалар билан яқиндан танишдилар ҳамда музей ходимлари томонидан тарихий даврлар, улуғ шахслар ҳаёти ва фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Ўз мухбиримиз,
Наманган вилояти.
