– Асосан муаммолари бор оилаларни ўрганиб, улар билан суҳбат олиб боргач, мавжуд вазият ҳақида ижтимоий профилактика бўйича ташкил этилган махсус платформага ўз хулосаларимни ёзиб юбораман, – дейди катта лейтенант Қаҳрамон Мўминов. – Хулосалар асосида эса тегишли масъуллар, маҳалла фаоллари, ҳоким ёрдамчиси муаммоларни бартараф қилишга яқиндан кўмаклашишмоқда.
Маҳаллада аҳоли гавжум жойларга 20 дан ортиқ кузатув камералари ўрнатилган. Улар туман Иибга тўғридан-тўғри интеграция қилинган. Бунинг натижаси ўлароқ, маҳаллада хотин-қизлар, вояга етмаганлар, муқаддам судланганлар томонидан жиноят содир этилмади.
Маҳалла фуқароларини жипслаштириш осон эмас. Лекин мақсадлар муштарак бўлса, буни уддалаш мумкин. Қаҳрамон Мўминов маҳалла раиси ва фаоллари билан биргаликда аҳолини бир мақсад йўлида курашишга ундашга ҳаракат қилмоқда. Ўтган йили маҳалла ҳудудидаги барча ички кўчалар асфалт қилинди.
Яқинда ИИВ ЖХД Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошлиғи, полковник Б.Бердиалиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан вилоятдаги ижтимоий профилактика ҳолатини ўрганилди. Бунда «Йўлчи» маҳалласидаги жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ишлар таҳлили кўриб чиқилди. Маҳаллада уйма-уй юриш тартиби, ёшларнинг масъулларга бириктирилиши, умуман, ижтимоий профилактика ишлари тўғри йўлга қўйилгани алоҳида эътироф этилди.
Муҳими, маҳаллада осойишталик ҳукмрон. Одамларда профилактика инспекторига нисбатан муносабат ижобий. Чунки унинг катта-ю кичикка бирдек ёрдами тегяпти.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
ўз мухбиримиз.
Сурхондарё вилояти.
