Пешку тумани Навгахон маҳалласида яшовчи, 1965 йилда туғилган Р.О.га тегишли “Саноатқурилиш” банки томонидан берилган пластик картасидан номаълум шахс жами 11 миллион 378 минг 650 сўм пулларни яширин равишда талон-торож қилади. Ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор-техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни жабрланувчининг маҳалладоши 2000 йилда туғилган И.Ж. содир қилганлиги аниқланди. Ҳозирда ушбу шахснинг бошқа шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
М. АҲАДОВ,
“Постда” мухбири.
Бухоро вилояти.
